Давид Луиз: "Вест Хэм"га қарши учрашувда секин ҳаракат қилдик

"Челси" клуби ҳимоячиси Давид Луиз АПЛнинг 6-тури доирасида "Вест Хэм"га қарши учрашув натижалари (0:0) ҳақида ўз фикрини билдирди.

- Табиийки, биз бундай натижадан қониқганимиз йўқ. Тўпнинг ва бизнинг секин ҳаракат қилганимиз сабабли рақиб дарвозасини ишғол эта олмадик.

Биласизми, ажойиб режага эгамиз, бироқ якшанба куни майдондаги ҳаракатларимиз ва ғалабага бўлган иштиёқимиз паст эди.

Кўп жамоалар бизга қарши чуқур ҳимояда ва тез қарши хужумлар ташкил этишларини тушуниб турибмиз, аммо биз бундай ҳолатда ҳам муаммонинг ечимини топишимиз керак, - деди Луиз.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!