
Даврон Файзиев - "Рома" қандай ғалаба қозонгани ва Шомуродовда юзага келган имконият ҳақида
"Рома"нинг бу турдаги қийин ғалабасидан сўнг таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев телеграмдаги саҳифасида учрашув борасида фикр билдирди.
- Вух. Италияда драма. "Специя" - "Рома". "Специя" камчилик бўлиб қолиб, 93-дақиқагача чидади. Ҳакам ўйинга 3 дақиқа қўшди. 95-дақиқада "Рома" бўш дарвозага гол уролмади. Ўша эпизодда ВАР пенальти аниқлади. 99-дақиқада Абрахам пенальтидан гол урди ва "Рома" ғалабани қўлга киритди, 0:1. Шомуродов захирадан тушди. Битта зўр имконият бўлди, зарбасидан кейин тўп чизиқдаги ҳимоячига тегиб қолди, - деди Даврон Файзиев.
Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов мазкур баҳсда 80-дақиқада захирадан майдонга тушди.
Фикрлар