Даврон Файзиев: Бугун Чемпионлар Лигасини катта фаворитлардан бири тарк этиши аниқ

Бугун Чемпионлар лигаси чорак финал босқичидан ўрин олган жавоб учрашувлари ўтказилади. Унда марказий тўқнашув номи аниқ бўлиб улгурган. Машҳур шарҳловчи Даврон Файзиев ўз "телеграм" канали орқали ПСЖ - "Бавария" ўйини ҳақида фикр билдирди:

"Даражаси финалга тенг ПСЖ - Бавария қарама-қаршилигида савол очиқлигича қолмоқда. Бугун турнирни катта фаворитлардан бири тарк этиши аниқ. Меҳмонда 3:2 ҳисобида ғалаба билан қайтган ПСЖ қандай тактика қўллаши қизиқ.

Мбаппе, Ди Мария ва Неймар ҳимояга қайтадими ёки ўз услубидан воз кечмайдими? "Бавария" бу масалада бош қотирмайди, факат олдинга, фақат ҳужумга. Дастлабки учрашувни ҳам шу шиор остида ўтказган. Уринишлар 3 баробар кўп, голлар биттага кам. Энг юқори интригага эга ўйин бугун 23:55 дан бошлаб FUTBOLTV жонли эфирда кўрсатади",-дея ёзиб қолдирди Файзиев.

Бугунги беллашувни икки таниқли футбол шарҳловчиси Хайрулла Ҳамидов ва Даврон Файзиев биргаликда шарҳлаб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
lochinlar navbahor
13/04/2021 20:17
Menimcha portu aniq ketadi liverpulga muxlislik qilaman