Даврон Файзиев: Бугун Элдор Шомуродов учун муҳим кун
Бугун Италия A Сериясида 35-тур учрашувлари давом эттирилади. Элдор Шомуродов ҳаракат қилаётган "Женоа" клуби еврокубокларда иштирок этиш учун кураш олиб бораётган "Сассуоло"ни қабул қилади.
Мазкур баҳс олдидан шарҳловчи Даврон Файзиев ўз "Телеграм" каналида ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди:
Элдорни тушир, Баллардини.
Европа топ чемпионатларидаги ўзбек футболчиси Элдор Шомуродов учун бугун муҳим кун. Биласиз, у иккита ўйиндан бери гол урмоқда. Бугун "Женоа" ўз майдонида "Сассуоло" билан ўйнайди. Давиде Баллардини кўраётгандир Элдор ёниб турганини. Серияда кетяпти. Асосийда туширса керак. "Женоа" биринчи даврада Сассуолога 1:2 ютқазган, Шомуродов ягона голни урган.
"Женоа" ҳали А Серияда қолишни таъминлагани йўқ. Очколар зарур. Тан олиш керак, бугунги рақиб кучли. "Сассуоло" Европа лигаси йўлланмаси учун "Рома" билан жанг қиляпти. Даража юқорироқ. Ана шундай ўйинларда амалга оширилган ассист ёки голнинг қиймати анча баланд бўлади ва Элдорнинг кейинги мавсумдаги фаолиятига ижобий таъсир қилади. Омад!
Вақти бизга қулай, 15:30, FUTBOLTV жонли эфирида сизни кутаман.
Фикрлар