Даврон Файзиев: Бугунги ғалаба Самарқанд халқиники!

“Динамо” – “Локомотив” (2:1) учрашувидан кейин самарқандликлар бош мураббийи Даврон Файзиев матбуот анжуманида журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Авваламбор, барчани ажойиб ғалаба билан табриклайман! Бугун ўйиндаги “айбдор” “Динамо” футболчиларидир. Улар майдонда борларини беришди. Ўйиндан олдин матбуотда ушбу баҳсга доир қизиқарли маълумотлар чиққан эди. “Локомотив” 11 сериялик мағлубиятсиз ўйин ўтказаётгани, “Динамо” эса Самарқандда мағлуб бўлмаётгани ҳақида. Очиғи ўзим фақат дурангларни санаб, уйимизда бу йил умуман мағлуб бўлмаганимизга эътибор бермаган эканман. Худога шукур, бугун ҳам Самарқанд аҳли, раҳбарларимиз олдида юзимиз ёруғ бўлди. Иштиёқ, ишонч бизда кучли эди. Бугун 12-ўйинчи бўлмиш самарқандлик мухлислар бизга катта куч беришди. Ютуғимизда барчанинг ҳиссаси катта бўлди. Охирги ўйинлардаги қатор 2:2 дуранглардан кейин ўйин якунигача шу ҳисобдан қўрқиб тургандим, шукурки ғалаба қозондик. Бугунги ғалаба Самарқанд халқиники! Кейинги кубок ва “Бунёдкор”га қарши баҳсда ҳам мухлисларимиз шундай қўллаб-қувватлашса, насиб қилса ишончларини оқлашга интиламиз.

- Бугунги ўйин қаҳрамони Қадамбой Нурметов ҳақида икки оғиз фикр билдирсангиз...

- Ҳужумчининг вазифаси гол уриш, Қадамбой бугун шу ишни қилди. Бугун қаҳрамон мен учун, битта эмас, майдондаги 11 та футболчи ва бутун жамоани қаҳрамон деб биламан. Айтайлик, дарвозабонимиз Ботирали ҳам бизни муқаррар голлардан сақлади, Жасур Азимов кўп ҳаракат қилди, майдон маркази ва ҳимояда ҳам ёмон ўйнамадик – умуман бугун майдондаги барча футболчилари қаҳрамон бўлишди.

- Жасур Азимов марказда жуда яхши ўйнайди, аммо уни чап қанотда ўйнатаяпсиз. Бу мажбурий қарорми?

- Жасурни статистикасига эътибор берсангиз, у аввал асосан чап қанотда ўйнаган. Биз учун чап қанот оғриқли нуқта. Шу боис уни Азимовга ишонаяпман. Қўқонда ҳам, бугун ҳам Азимов бу қанотда ёмон ҳаракат қилмаяпти. Натижа бераётган экан, уни шу ерда ўйнатавераман.

- Жиддий жароҳат олган Дамир Темиров ҳақида маълумот борми?

- Ҳозиргина маълумот беришди, Дамир шифохонадан қайтиб келди. Қўли озгина ўз жойидан силжиган. Бу жиддий жароҳат эмас, насиб қилса у кейинги ўйинларда бизга ёрдам бера олади.

- Даврон ака, “Сўғдиёна”да ҳам, “Динамо”да ҳам номдор бўлмаган, хусусан Про-Лига учун тайёрланган жамоа билан тўп суриб, чемпионни ютадиган даражага олиб чиқдингиз. Бугун жамоа танаффусдан кейин ўзига ишониб майдонга тушди. Танаффусда йигитларга нима дедингиз?

- Тўғриси яширадиган нарса йўқ, футболчиларни руҳлантирдим. Ўйиндан олдин ҳам, бугун танаффусда ҳам “Динамо” футболчиларига “Бугун “Локомотив”ни мағлуб этсаларинг, улардан титулни олиб қўйган ҳисобланасилар, яъни чемпионни ютсак, биз чемпионмиз” дея таъкидладим. “Сўғдиёна” ҳам менинг бир бўлагим, доим юрагимда қолади, аммо бугун бор эътиборим “Динамо” билан бирга.

- Сешанба куни Кубок ўйинида ҳам асосий таркиб тушадими?

- Мен учун асосий таркиб 27 нафар футболчидан иборат жамоадир. Кубокда ҳам, чемпионат ўйинида ҳам ушбу таркибни тенг тақсимлаб, улардан фойдаланаман.
Усмон Ибодов ёзиб олди.

Усмон Ибодов ёзиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Murod Panjiev
22/06/2019 12:22
Сурхон мухлиси томонидан Самаркандни кейинги уйинларига хам омад тилийман олга факат
&
Azizilloxon
21/06/2019 22:51
мана хакикий Даврон акани мураббийлик салохияти куринди уйинда Динамо 14 кишилик жамоага Карши уйнади негаки хакамларни очикчасига куринмас хатолари 19та етти энг оддий хатолардан бири Амоновни без контак йикилганига берган штрафи
Murod Panjiev
22/06/2019 12:25
Качонгача судялар Тошкент жамоаларига ён босади экан а
Murod Panjiev
22/06/2019 12:25
Качонгача судялар Тошкент жамоаларига ён босади экан а
Murod Panjiev
22/06/2019 12:25
Качонгача судялар Тошкент жамоаларига ён босади экан а
&
Surxon turon
21/06/2019 21:59
Локо учун хурсандман бардавом бӯлсин