Даврон Файзиев бугунги муҳим ўйин олдидан: Назаримда темп юқори бўлади
Бугун Англия чемпионатида "Эвертон" - "Манчестер Сити" баҳси бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 22:30да бошланади. Ўйин олдидан таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев телеграмдаги саҳифасида беллашувга таъриф берди.
- "Эвертон" - "Манчестер Сити": Лэмпарднинг чиқиши. "Эвертон" жуда ёмон мавсум ўтказмоқда. Бенитес кетди. Ўрнига Фрэнк Лэмпард келди. Натижалар жуда ўзгармади. Аммо ўйинда сал ўзгариш бор. Бу кубокда "Брентфорд" билан ва чемпионатда "Лидс" билан сезилди. Ўша услуб, ҳужум, креативлик. Ўша хатолар, ҳимоядаги тартибсизлик. Энг тартибли жамоани бугун қабул қилишади. Катта синов. Лэмпардга ўзи ҳақида эслатиб қўйиш учун имконият.
"Манчестер Сити" ўта мотивацияланган ҳолда боради. "Ливерпуль" яқин. Устунлик деярли қолмади. Гвардиола ҳар бир ўйин финал эканлигини билади, у шундай финалларда пишган. 1-2 йўқотишларга писанд қилмай ишлайдиган механизм вужудга келтирган. Назаримда темп юқори бўлади. Ишонч ҳосил қилиш учун 22:30да Узрепортни томоша қилинг. Ўша ерда қолганини гаплашамиз, - деди Даврон Файзиев.
Фикрлар