Даврон Файзиев Чарльз Оливейранинг ғалабасига изоҳ берди
Хабарингиз бор, бир муддат аввал "UFC 262" турнири ўз якунига етди. Марказий жангда енгил вазн тоифаси камари учун Чарльз Оливейра ва Майкл Чендлер баҳс олиб борди. Оливейра иккинчи раундда супер нокаут эвазига ғалабага эришди.
Оливейра супер нокаут орқали Ҳабибдан қолган камарга эга чиқди (видео)
Ушбу жанг хусусида таниқли журналист ва спорт шарҳловчиси Даврон Файзиев қуйидагича фикр билдирди.
"Чарльз Оливейранинг ғалабаси мени ҳайрон қолдирмади. Овозли чатда ҳам уни фаворит, дегандим. Унда нега ҳамма буни шов-шувдек қабул қиляпти? Чунки 1-раундда Чендлер ва ғалабани фақатгина реферининг профессионаллиги ажратиб қолди. Реф жараённи ўқий олди ва Оливейра тўлиқ хушида эканлигини кўрди. Тажрибасизроғи Чарльзнинг юзи қонга беланиб ётгани, Чендлер тепадан бомбалар ташлаётгани таъсирида стоп, девориши ҳам мумкин эди. Натижада, Чарльзнинг ички ресурси ёқилди ва у иккинчи раундга “ўлиш” учун тушди. Майкл 5 дақиқаликдан хулоса қилиб, адашди. Ўта ишонч билан Оливейра томон қадам ташлади. Шу билан унинг чемпионлик амбицияларига нуқта қўйилди. Камбэклар ҳар қандай спорт турига драма қўшади. Унинг фаолияти ҳам катта бир камбэк. Мағлубиятлардан кейинги тўлиқ трансформация ва чемпионлик сари узоқ, оғир йўл. Чарльз Оливейра айнан камбэк эвазига нокаутга эришгани унинг чемпионлигига эффект берди. Бироқ, Порье, Гэтжи ва ҳатто Конор ҳамон унга қарши фаворитдек кўриняпти. Ҳозирча!", - деб ёзди Файзиев.
Фикрлар