Даврон Файзиев Европа Чемпионлар лигаси финалига қайси жамоалар чиқса, ўйин чиройли бўлиши ҳақида гапирди

Бугун ЕЧл иккинчи ярим финалдан ўрин олган "Лион" - "Бавария" учрашуви бўлиб ўтади. Беллашув олдидан таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев телеграмдаги саҳифасида финалга "Бавария" чиқса мавсум чиройли тугаши ҳақида гапирди. 

- "Лион" ва "Лейпциг"га ҳурматни сақлаган ҳолда айтаманки, финал учун ПСЖ - "Бавария" ўйинидан бошқа вариантлар унчалик мос эмас. Бу йилги мавсумни чиройли тугатишга ҳозирги мавжуд ҳолатда фақат шу финал лойиқ. ПСЖ тасдиқлади. Навбат "Бавария"га. "Лион" мухлисларидан узр сўрайман, шахсий фикрим шу, - деди Даврон Файзиев.

Беллашув бугун Тошкент вақти билан 00:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!