Даврон Файзиев: "Иккинчи таймда Рангник озгина ричагни торта олди"
Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичидан ўрин олган "Атлетико" ва МЮ ўйини 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев ушбу баҳс ҳақидаги қуйидаги фикрларни ёзиб қолдирди.
"Кучлар тенг. Ҳар ҳолда ҳисоб бўйича. "Атлетико" кучли старт намойиш этди. 7-дақиқадаёқ Лодининг узатмасидан кейин Феликс бош билан Ван Перси услубида дарвозани ишғол қилди. Голдан кейин ҳам мезбонлар темпни туширмади. Прессинг ва Манчестернинг ҳамма зонасини ёпишга эришди. Айби - бошқа уролмади.
Иккинчи таймда Рангник озгина ричагни торта олди ва жамоаси ўйнашни бошлади. Ташаббус меҳмонларга ўтмадию, сал активлик пайдо бўлди. Симеоне эса негадир тепадаги босимни бўшатди. Чемпионлар лигасидаги 5 та ўзгариш қилиш имкониятидан Англия клублари мазза қилиб фойдаланишмоқда (АПЛда 3та). 75-дақиқа, Эланга туширилди. 80-дақиқа, Фернандеш унга пас берди ва 19 ёшли талант бирга-бир вазиятдан фойдаланди. Қишда МЮ Элангани ижарага беришни ўйлаётганди ва Рангник олиб қолди. Бугун у ЧЛда биринчи, умумий учинчи голини урди.
Феликс учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди", - дейди Файзиев.
Фикрлар