Даврон Файзиев: Интрига юқорилиги осмон даражасида ва унга таркибдаги юлдузларни жойлаб қарасак космос футбол юзага келади

Бугун Англия чемпионати 28-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" - "Манчестер Юнайтед" баҳси бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 21:30да бошланади.

Таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев Файзиев телеграмдаги саҳифасида ўйин олди фикрларини билдириб ўтди.

Манчестерликларгамисиз? Унда дерби ҳақида биласиз, кутяпсиз, кўрасиз. Қолган мухлисларга эслатиб ўтаман, бугун Манчестер шаҳрининг икки супер клуби АПЛ 28-тури доирасида учрашади. Фаворит кимлиги тушунарли. Лекини ҳам бор. Бенуқсон кўринган "Манчестер Сити"ни охирги йилларда меҳмонда ютиб келаётган клуб айнан "Манчестер Юнайтед" бўлади. Мотивация, принцип, қадриятлар бирлаштиради ва даражадаги эҳтимолий фарқни йўққа чиқаради. Ситининг яна Этихадда боғда гул (гол) териб, сайр қилиб юргандек ҳолатини бугун кўрмасак керак. Ўз навбатида Гвардиола аввалги уй учрашувидаги хатолар устида қаттиқ ишлагани аниқ. Интрига юқорилиги осмон даражасида ва унга таркибдаги юлдузларни жойлаб қарасак космос футбол юзага келади. Савол билан бошладик, одатий савол билан тугатамиз. Хўш, Манчестер қандай рангда? - деди Даврон Файзиев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!