Даврон Файзиев Италия чемпионатидаги вазиятга эътибор қаратди
Кучли бешлик чемпионатларда мавсум охирлаб қолди. Франция ва Германияда чемпион аниқланди. Қолган лигаларда кураш авжида.
Таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев телеграмдаги саҳифасида Италия А Сериясидаги вазиятга эътибор қаратди.
- Италияда ҳам пойга. Милан шаҳри клублари қаттиқ курашга киришган. Вазият Англияникига ўхшаш. "Интер"да 72 очко ва битта ўйин кам. "Милан"да 74. Ўша кам жойи тўлдирилса 1 очко фарқ бўлади. "Милан" жуда муҳим ўйинда охирги дақиқада гол уриб "Лацио"ни енгди ва етакчиликни сақлаб қолди.
Қолган ўйинлар:
"Милан" - "Фиорентина", "Верона", "Аталанта", "Сассуоло"
"Интер" - "Болонья", "Удинезе", "Эмполи", "Кальяри", "Сампдория"
Жуда мураккаб вазият. Бир томондан "Милан"нинг А Сериядаги чемпионлиги узоқ кутилмоқда ва бу тарихий воқеага айланади. Чемпионатдаги ўзаро ўйинда ҳам "Милан" устун келган. Бошқа тарафдан, "Интер" қолган турларда очко йўқотиш эҳтимоли жуда кам ва айнан шу барқарорлиги учун ҳам титул олишга муносиб. Одатий гап, кучлиси ғолиб чиқсин, - деди Даврон Файзиев.
Фикрлар