Даврон Файзиев: Жаҳоннинг энг жисмонан бақувват ҳужумчиларидан бири уйига қайтмоқда

CHERY AUTO

"Барселона" жамоаси "Вулверхэмптон" вакили Адама Траорени ўз сафига қўшиб олмоқчи. Клуб уни ижара асосида қўлга киритишни мақсад қилган. 

Tecno

Траоре ҳам мазкур трансферга қарши эмас ва "Тоттенхэм"дан келаётган таклифни рад этиши кутилмоқда. 

Таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев телеграмдаги саҳифасида футболчи уйига қайтаётгани борасида фикр билдирди.

- Адама Траоре "Барселона"га қайтмоқда. "Вулверхэмптон" футболчиси 2022 ёзига қадар ижарага бериляпти. Томонлар келишувга эришиб бўлишди. Траоре айнан "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади. Ижарадан сўнг "Барселона" Адама билан тўлиқ шартнома имзолаши ҳам мумкин. Уёғи ўзига ва ўйинига боғлиқ. Жаҳоннинг энг жисмонан бақувват ҳужумчиларидан бири уйига қайтмоқда, - деди Даврон Файзиев.

471842

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию