Даврон Файзиев: "Мбаппе "Реал"га қанчалик кераклигини амалда кўрсатди. Ўта юқори даража"

CHERY AUTO

Европа чемпионлар лигаси плей-офф босқичидан ўрин олган ПСЖ ва "Реал" ўртасидаги ўйин парижликларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Tecno

Учрашувдан сўнг таниқли шарҳловчи ва журналист Даврон Файзиев "Телеграм" каналида қуйидаги фикрларни ёзиб қолдирди.

"Анчелотти прагматик футболни танлади ва ютқазди. Бензема ва Винисиус ёрдамсиз қолди. ПСЖ ўта кучли босим юзага келтирди. Мбаппе Месси тушган планетага қараб кетмоқда. Ўта юқори даража. У "Реал"га қанчалик кераклигини амалда кўрсатди. Почеттинога - браво. Неймар жавоб ўйинида янада катта хавф уйғотади. Шундай бўлсада, ҳаммаси ҳал, дейишга шошмаймиз. Мадриддаги "Мадрид" бошқа "Мадрид", - дейди Файзиев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!