Даврон Файзиев Ўзбекистон терма жамоаларининг ўйинларини шарҳлаш борасидаги саволга жавоб берди

Бир неча кун аввал “SPORTS.uz ҳафтаси” кўрсатуви сайтда ва унинг ижтимоий тармоқларида жонли эфирда намойиш этилди. Унда таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев мухлисларнинг саволларига жавоб берди.

Жумладан, жуда кўплаб томошабинлардан Даврон Файзиев нега Ўзбекистон терма жамоаларнинг ўйинларини шарҳламаяпти, шарҳлашнинг имкони борми? деган мурожаатлар келиб тушди. У эса қуйидагича жавоб берди.

- Раҳмат шу саволни берганларга. Чунки бу ўзимнинг ҳам хоҳишим. Инсон ўз давлатининг терма жамоалари ўйинини шарҳласа, маза қилади. Баланс, меъёр, ҳолислик деган жиҳатлар четга сурилади. Ҳақиқий мухлис ва шарҳловчи сифатида шарҳлайди.

Мана шу нарсани соғинганман. Қаерда бўлишидан қатъий назар терма жамоанинг ўйинини шарҳлаганимда, эмоциялар бошқача бўлади. Афсуски, охирги йилларда бунинг иложи йўқ. Сабаби мен “Футбол ТВ”да қаолият олиб бораман. Бу канал терма жамоалар ўйинларининг трансляция қилиш ҳуқуқига эга эмас. Асосан Европанинг нуфузли турнирларини шарҳлаймиз.

4861570110120

“Спорт ТВ”да бу ҳуқуқ бор. Лекин бу икки телеканал барибир рақобатчи. Буни мен тўғри тушунаман. Ички орзуим ва ниятим бу – менинг шахсий ишим. Ўртада икки томоннинг рақобати бор. Агарда, шу икки канал раҳбарлари ўзаро келишган ҳолда терма жамоаларнинг учрашувларини шу шарҳловчи шарҳласин дейишса, мен 100 фоиз розиман. Бироқ ҳозирги иш жойимда бош директор каналнинг қоидаларини тушунтирганида, мен уни тўғри тушуниб, рози бўлганман. Шунинг учун ҳозир бу масала ёпиқ.

Бир кун келиб, балки бизнинг телеканал ҳам терма жамоаларнинг ўйинларини намойиш этар. Бу умуман иложи йўқ нарса эмас. Насиб қилса, ҳали кўп ўйинларни шарҳлаймиз, - деди Даврон Файзиев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alixujaev
19/02/2020 20:28
Шархловчилик таниш билишчилик-ку!
Dastan Uteuliev
19/02/2020 19:29
Даврон биздин футболды шархлап не кыласын, кан басымын котерилип кришадан кетесин
Sadulla Xikmatov
19/02/2020 15:45
Даврон футболни шархланг