Даврон Файзиев Ўзбекистоннинг ЖЧдаги бугунги рақиби тажрибали эканлиги, Гватемалада футзал анча оммалашгани ҳақида гапирди
Бугун футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионатидаги илк ўйинини ўтказади. Ҳамюртларимиз Литвадаги мундиални Гватемалага қарши баҳс билан бошлайди. Беллашув Тошкент вақти билан 20:00да старт олади.
ЎФА матбуот хизмати раҳбари Даврон Файзиев телеграмдаги саҳифасида бугунги рақиб ҳақида фикр билдирди.
- Бугун муҳим кун. Футзал терма жамоамиз жаҳон чемпионатида юришини бошлайди. Дастлабки рақиб Гватемала. Ушбу терма жамоа турнирдаги энг тажрибалилардан. Футзал Гватемалада анча оммалашган, ўз пайтида мундиални қабул қилишган. Ўйинчилар анча агрессив ва курашувчан услубда ҳаракат қилишади. Бизнинг жамоа билан бир меҳмонхонада бўлганлиги сабаб кўряпманки, ҳар кунги одатий машқлардан ташқари қўшимчасига тренажёр залида ҳам ишлашяпти. Гватемала жанг таклиф этмоқчи. Бизнинг жамоа техника, тезлик ва тартибли ўйинда устун келишга ҳаракат қилади. Зўр баҳс бўлади. 20:00да томоша қилинг. Омад тилаймиз, - деди Даврон Файзиев.
Фикрлар