Даврон Файзиев: "Қайнади бугун шу қозон"

Ла Лига 23-туридан ўрин олган "Барселона" - "Атлетико" учрашуви бўлиб ўтди. Унда каталонияликлар 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев мазкур ўйиндан сўнг ўз телеграм саҳифасида пост қолдирди. 

"Камп Ноу"ни қозонга ўхшатишади. Қайнади бугун шу қозон. Ана шундай атмосфера анчадан бери бўлмаганди. Симеоне учун энг омадсиз стадионлигича қолмоқда. Хавининг бўлажак схемалари сал кўринаётгандек. Жуда "тики-така" ҳам эмас. Гибрид.

Траоре пазлдек жойига тушди-қўйди. Алвес ва Облак ўйинни қизитиб беришди. "Атлетико"ни эса танимадим. 3 очконинг эгаси маълум, ютуқ эса ўйинни кўрган мухлисларники бўлди", - дея ёзиб қолдирди Файзиев. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!