Даврон Файзиев: Қуръанинг кўзи кўр бўлади

Хабарингиз бор бугун Самарқанднинг "Динамо" клуби Суперлиганинг илк турида ўз майдонида "Насаф"ни қабул қилади. Самарқандликлар устози Даврон Файзиев мавсумга ташланган қуръа ҳақида гапириб ўтди.

"Қуръани кўзи кўр бўлади дейишади. Барибир қачондир ҳамма жамоалар билан ўйнашимиз керак. Биринчи турни ўз майдонимизда мухлисларимиз қаршисида ўтказишимиз ёмон эмас. Айниқса, “Насаф”дек жамоа билан ўйнаш янада қизиқарли. “Сурхон” жамоаси ҳам биринчи турни ўз майдонида “Металлург”га қарши ўтказади. “Пахтакор” – “Локомотив” тўқнашуви биринчи турдаёқ рўй беришини ҳам ҳеч ким кутмаганди. Қуръадан нолишга ҳожат йўқ", - дейди Файзиев.

Эслатиб ўтамиз, "Динамо" ва "Насаф" баҳси соат 16:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!