Даврон Файзиев: "Реал" энди "Ливерпуль" билан ўз сардорисиз ўйнайди

Таниқли журналист ва спорт шарҳловчиси Даврон Файзиев ўз "Телеграм" саҳифасида Серхио Рамоснинг жароҳати хусусида қуйидаги фикрларни билдирди:

"Яқинда Польша терма жамоаси ҳужумчиси Роберт Левандовски бир ойга сафдан чиққанди. ПСЖ билан иккала ўйинни ўтказиб юборади. Энди Испания терма жамоаси ўйинидан кейин бошқа бир юлдуз Серхио Рамос жароҳат олди. Унинг тикланиши ҳам 4 ҳафтага бораркан. "Реал" энди "Ливерпуль" билан ўз сардорисиз ўйнайди. Катта йўқотиш. Охирги пайт Серхио кўп жароҳат олмоқда. У 35 ёшда. Тўғри, ҳали ҳам даражасини ушлаб турибди. Аммо организм бундай юкламаларга дош бера олмаётганга ўхшайди. Балки, шунинг учун Перес унинг шартларига осонликча кўнмаётгандир. 2-3 йил аввал Флорентино унинг остонаси тагига ётиб олган бўларди. Рамос кетади демоқчи эмасман. Шунчаки, 35 ёшда балки айнан у бир гапдан қолиб, таклиф этилган маошга рози бўлиши керакдир. Чунки, "Реал" ўз афсоналарига у қадар боғланиб қолмайди. Эҳтимол, буни Рамос ҳам тушунар, лекин таслим бўлиш унинг характерига мос эмас", - деб ёзади Файзиев. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!