Даврон Файзиев "Реал"ни болтага, "Барселона"ни аррага қиёслади. Нега?
Бугун Испанияда турнинг марказий тўқнашуви. Аммо учрашувнинг қамрови бутун дунёга ёйилади. Ушбу муҳим ўйин олдидан таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев телеграмдаги ўзининг саҳифасида қуйидаги фикрларни ёзиб қолдирди.
- “Урре уришамиз!” (с)
Бу сарлавҳа Роналду-Месси эрасидан ҳам кўпроқ Пепе-Суарес каби ишкалчилар даврига мос тушарди. Ҳозир борми шундай батллар? Менимча йўқ. Рамос Мессига ўз ҳурматини изхор қилди. Бу дегани сардорлар найрангларсиз жанг ҳақида сулх тузишди. Жанжал, тўполон, ур-йиқит класиколар энди ўтмишда.
Тоза ўйин, ҳақиқий футбол трендда. Жуда унчалик биринчи даврадагидек ноллар ҳам шарт эмас. Шунчаки футболга алоқаси йўқ бўлган кўнгил хираликлардан иборат класиколар сал бездирган. Мана, VAR бор. Ўша учта ҳарфли мослама ҳал қилсин баҳсли вазиятларни.
Учрашув тугагач ижтимоий тармоқларда “урре уришамиз” эмас, ....чиларнинг мағлубиятни чиройли тан олишига гувоҳ бўламиз. Клопп айтдику тан олиш эркакнинг иши.
Услублар мавзуси қизиқ. Қиёслаш учун ўтин майдалашни олсак.
"Реал Мадрид" бу масалада болтани афзал кўради. Куч ва масофани тўғри тақсимлайди. Аниқ зарбалар билан уради.
"Барселона" арра билан ишлайди. Тизимли, интенсив харакатлар билан бир маромида ишни бажаради.
Ўйин борасида. Бу чемпионлик ўйини. Титул пойгасидаги энг кескин бурилиш. Ким нечта ютган, қанча гол урган, жадвал қай аҳволда, рақамлар... мендан яхши биласиз буларни. Қолаверса шарҳда ҳаммасини эшитасиз. Бу ўйин анонси учун икки оғиз гап етарли - бугун Эл Класико!! - деди Даврон Файзиев.
Эслатиб ўтамиз, "Эл Класико" бугун Тошкент вақти билан 01:00да бошланади.
Фикрлар