Даврон Файзиев "Сурхон" таклифига нега рад жавобини берганини биласизми?

Хабарингиз бор, айни чоғда “Сурхон” клуби бош мураббийсиз қолган. Бунга қадар ушбу лавозимда ишлаб келган Баҳром Ҳайдаров куни кеча истеъфога чиқди. Унинг ўрнини қайси мураббий эгаллаши эса мухлисларни қизиқтираётгани аниқ.

Ўз навбатида “Сурхон” раҳбарияти ҳам бир қатор мутахассислар билан музокараларга киришишгани борасида маълумотлар ҳам йўқ эмас.

Мисол учун, ҳозирда “Қўқон-1912” устози Бахтиёр Ашурматовга яқиндан ёрдам бериб келаётган Даврон Файзиев ҳам “Сурхон” раҳбариятининг бош мураббийликка номзодлар рўйхатидан жой олган. Натижада ушбу мутахассисга ҳам таклиф билан чиқишган, бироқ Файзиев термизликлар томонидан билдирилган чорловни қабул қилмаганлиги маълум бўлди. Бу ҳақида у Sports.uz мухбирига шундай деди:

- Тўғри, менга “Сурхон”дан таклиф бўлганди, аммо уларга рад жавобини бердим. Сабаби шундаки, менинг айни пайтда “Қўқон-1912” жамоаси билан амалдаги шартномам бор. Шундай экан, ўртадаги шартномага амал қилган ҳолда уни охиригача етказишим керак, - дея изоҳлади Даврон Файзиев.

“Сурхон” жамоасини ҳозирда вақтинча Владимир Андреев бошқариб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Расулжон Тоштемиров
03/07/2020 14:23
Жахил килиш йукда ахир нечта тренер алмашди СУРХОН кулибда ичида мафия бор уша сурхонни бошкаради шекилли аслида клубни тренер бошкариш керак. Унда сабаб нимада уйинчилар зур пулда камчилик йук?
Расулжон Тоштемиров
02/07/2020 07:02
Даврон тугри килибсиз СУРХОН тренер алмаштириш чемпионку аброни тушириб нима киласиз, СУРХОН авали узини бир тозалаб олиш керак
&
02/07/2020 13:57
Сурхонди каери тозамасди гапингди уйлаб гапир даврон кайерда ишлаб обру ортирди динамони кутига урдику новбат куконжонга энди
&
Asilbek shukurovich
02/07/2020 13:59
Эсингдан чикарма расул куконди сурхондаре боллари уйнаб ушлаб турибди
Shukurxon Boymatov
06/09/2020 12:35
Nimani ushlab turishibdi. Ulardizam o'ynay olishini isbotladiyu Qo'qon. O'ynab turgan o'yinchilaring 2 dona xolosi karillashizi qareng to'g'ri gap tuqqanizga yoqmayaptida a. Kamandezi ichki muhiti yaxshimas. Siziyam kamandez to'ldirsin shunaqa o'yinchilar bilan.