Даврон Файзиев терма жамоада Абрамов ўзгартирган жиҳатлар ва Купер қаттиққўллик қилган ҳолатлар ҳақида гапирди
“SPORTS.uz ҳафтаси” кўрсатувининг охирги сонида Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги ўзгаришлар ҳақида сўз юритилди.
Унда кўрсатув эксперти, ЎФА матбуот хизмати раҳбати Даврон Файзиев йиғиндаги айрим ҳолатларни Вадим Абрамов юмшатганига эътибор қаратди ва уни Эктор Купер билан солиштирди.
- Терма жамоа йиғинни яхши кайфиятда олиб бормоқда. Ҳозир формани кучайтириб бориш жараёни кетмоқда.
Вадим Абрамовни кўпчилик футболчилар билади. Аввал терма жамоада ишлаган. У билан клубларда бирга фаолият юритганлар бор. “Локомотив” ва “Бунёдкор”да қолаверса, рақиб бўлиб тўқнаш келганлар ўйинчилар ҳам мавжуд. Яъни Абрамов футболчиларга бегона одам эмас. Уларда кўникишимиз керак деган нарса йўқ. Бунинг устига Вадим Абрамовнинг ёнида Темур Кападзе бор. Кападзени футболчилар ака, дўст деб билади. Гўё ҳеч нарса ўзгармагандек. Фақат машғулотлар услуби ўзгарди, барибир Мирко Еличичнинг услуби бошқача.
Йиғинниг илк кунида бошқача атмосфери бўлди. Деярли барча ОАВ машғулотларни ёритиш учун келди. Ўзи илк куни машғулотлар кўп бўлгани йўқ. Журналистлар майдон атрофида кўпайиб кетди. Хатто ОАВ учун мўлжалланган вақт тугаса ҳам журналистлар футболчиларнинг шуғулланиш жараёнини охиригача томоша қилишди. Мана шунда ҳам фақр сезилди. Эктор Куперда бу масала жиддийроқ эди. Яъни 15 дақиқа ўтдими журналистларни чиқариб юборилар эди. Ортиқча интревью берилмасди. Футболчилардан интервью маълум бир вақтга ва айрим ўйинчиларгагина руҳсат берилиларди. Абрамов бу қоидаларни сал юмшатди, - деди Даврон Файзиев.
Фикрлар