Даврон Файзиев термамиздаги баҳсли вазият, фарзин Одил Аҳмедов, майдонга тушиши аниқ футболчи ва бошқалар ҳақида

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Саудия Арабистонига қарши учрашуви олдидан ЎФА матбуот хизмати раҳбари Даврон Файзиев телеграмдаги ўзининг саҳифасида қуйидагиларни ёзиб қолдирди.

- Ўйин куни. Бугун икки мураббийнинг қандай режа қилаётгани жуда қизиқ. Чунки иккала жамоа ўзини фаворит деб билади. Саудия охирги жаҳон чемпионати қатнашчиси, аммо ундан кейин мураббийлар штаби алмашиб кетди. Саудиянинг ярим таркиби Осиё чемпионлар лигаси финали қатнашчилари. Лекин, улар тикланишга улгуришганмикин. Эрве Ренар ўртача жамоаларни саралашлардан ўтказиб мундиалга олиб борган. Бироқ бизнинг қитъа билан ҳали яқиндан таниш эмас, очко йўқотяпти.

Бизда менимча, тактика эмас, таркиб очиқ масала. Чунки Абрамов тактикаси аввал ҳам кўрганмизки, кучли рақиб қаршисида ўзгариб қолмаган. Тўп ўзимизда бўлиши керак. Хужум статистикамиз яхши бўлади, катта эхтимол. Ҳамма гап вазиятлардан фойдаланишда.

Баҳсли амплуа - ҳимоя. Шу жойида Абрамов сир бой бермаяпти. Фақат Тўхтахўжаев позицияси нисбатан аниқроқ. Қолганлар 100% эмас. Одил Аҳмедов фарзиндек универсал, мабодо ҳимояда тушиб қолса ҳам бошқа функциялари ўзида қолади, ёнган жойга боради. Майдон марказида ҳам вариантлар бор. Танлов осон эмас. Шукуров, Қодирқулов, Алибоев, Искандеров, иккала Одил. Бешта футболчи, учтасини танлаш керак. Энг муҳим бўғин, масъулият максимал даражада. Хужум учлиги ўзгармаса керак, кимлигини биласиз.

Яхши томони, мухлислар яна стадионга қайтишяпти, бугун трибуналар тўлиши деярли аниқ. Фантастик атмосфера.

Шуни ҳам айтиб ўтишим керак, жамоа ичида муҳит яхши. Ҳамжихатлик бор. Буям кўп нарсани ҳал қилади. Ҳаммага омадли кун! Ҳаммамизга, - деди Даврон Файзиев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Muhammad Rahmatillaev
14/11/2019 13:04
Тоғни талқон қилмаган Абрамов шунга кўп мақтаманг уни мундиалга олиб чиқсин шунда хақиқий кучли мутахасис дейиш мумкин агар олиб чиқолмаса у қилган ишни хамма қилган.
Muhammad Rahmatillaev
14/11/2019 13:01
Абрамовни кучли жамоаларга қарши қандай тактикада ўйнашини хамма билади Австралия Ўзбекистон 6-0 кўрганмиз жаноб Абрамов хужумни яхши кўрасиз лекин эхтиёт бўлган яхши бир маротаба хассани йўқотгансиз.