Даврон Файзиев: "Туринда ҳаммаси қайтадан бошланади!"

Кеча Европа Чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичидан ўрин олган учрашувлар давом эттирилди. Хусусан, "Вильярреал" - "Ювентус" баҳсида 1:1 ҳисоби қайд этилди. Машҳур шарҳловчи Даврон Файзиев мазкур беллашув ҳақида фикр билдирди:

"Тактик дуранг. Шундай атаган бўлардим бу ўйинни. "Ювентус" ваҳима билан бошлаганди. Влаховичга Чемпионлар лигасидаги дебют голини уриш учун ярим дақиқа етарли бўлди. Данило унга майдон марказидан салом йўллади, Душан эса ҳимоячини чалғитиб пастки бурчакни пойлади.

Аллегри шундай стартдан кейин ҳам тактика-тактика ўйнамоқчи бўлди. "Вильярреал" 1-тайм ўзида жазолаши мумкин эди. Ло Сельсо дарвоза тўсинини ларзага келтирди. Иккинчи бўлимда испанлар қўшишди. Капу ақлли пас билан Парехони бирга-бир чиқариб юборди ва у Шеснига имкон қолдирмади. Энди тактика ўйнаш навбати Эмерига етди. У эса бу масалада устаси. "Реал" тасдиқлаши мумкин.

Бошқа гол урилмади. Дуранг ва Туринда ҳаммаси қайтадан бошланади. Меҳмондаги гол қоидаси энди йўқ. Қуръадан кейин "Юве" фаворит кўринганди, ҳозирга келиб кучлар баланси тенглашди. Учрашнинг энг яхши футболчиси деб Парехо эълон қилинди".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!