Даврон Файзиев: У - афсона!
Хабарингиз бор, "Манчестер Сити" ўз юлдузи Серхио Агуэро билан шартнома узайтирилмаслиги ва мавсум сўнгида у билан хайрлашишини эълон қилди. Машҳур шарҳловчи Даврон Файзиев ўз "Телеграм" каналида бу ҳақида фикр билдирди:
"Расман" Серхио Агуэро мавсум якунлангач "Манчестер Сити"ни тарк этади. Бу ҳақда клуб эълон қилди. Агуэро эса мухлисларга мактуб йўллади. Гарчи айтилмаётган бўлсада, катта эҳтимол билан янги манзил "Барселона" бўлса керак. Ҳозирга келиб Кун манчестерликлар сафида 384 ўйинда 257 гол урган. Бу рақамлар ошса керак. Ошиши муҳим. Чунки айни вақтда АПЛ тарихидаги тўпурарлар рўйхатида Агуэро 4-ўринда ва 3-ўрин билан фарқ атиги 6 голни ташкил этмоқда. Агар Пеп имкон берса, йўқотса бўладиган фарқ. Бу рўй бермаган тақдирда ҳам Кун Агуэро бир қанча тарихий натижа эгаси бўлиб қолади. У АПЛ тарихидаги энг яхши легионер тўпурар, у Манчестер Сити тарихидаги энг яхши тўпурар, у афсона.
Олдинда эса деярли аниқ бўлиб бораётган яна бир чемпионлик ва Чемпионлар Лигаси учун сўнгги жанг".
Фикрлар