Даврон Файзиев: Уни кўплаб топ клублар ҳар қандай шарт билан таклиф этишга тайёр
Охирги пайтларда "Реал" Серхио Рамос билан шартномани узайтирмаслиги борасида маълумотлар тарқалди. Ушбу хабарларга таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев телеграмдаги саҳифасида ўз муносабатини билдирди.
- "Реал Мадрид" сардори ва етакчиси Серхио Рамос клуб билан шартномани узайтиришга шошилмаяпти. Ёзда Рамос эркин агентга айланиши мумкин. Уни кўплаб топ клублар ҳар қандай шарт билан таклиф этишга тайёр. Анча аввал, "Реал" музокараларни бошлаб, Рамосга янги шартнома таклиф этгани ҳақида хабарлар чиқди. Ана шу музокаралар чўзилмоқда. Балки бу Мадриднинг тежамкор режимга ўтиш режаси билан боғлиқдир.
Фикримча, "Реал" нима қилиб бўлса ҳам Серхиони сақлаб қолиши керак. Дунёнинг энг кучли ҳимоячиларидан бири бўлиш билан бирга, Рамос коллектив ичида ҳақиқий лидер ва мотиватор. Бундай шахс етишиб чиқиши учун йиллар кетади, - деди Даврон Файзиев.
Фикрлар