Даврон Ҳошимов: Уругвайлик футболчилар жисмонан жуда бақувват экан
Хабарингиз бор Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси март ойидаги ФИФА кунларида Хитойдаги халқаро турнирда иштирок этди ва Урувай ҳамда Хитой терма жамоаларига қарши баҳс олиб борди.
Терма жамоамиз ҳимоячиси Даврон Ҳошимов эса уругвайлик футболчиларнинг жисмоний ҳолатига юқори баҳо берди.
- Уругвай терма жамоасининг ҳар бир позициясида индивидуал жиҳатдан кучли футболчилар йиғилишганини билдим. Қолаверса, улар жисмоний тарафлама ҳам жуда бақувват футболчилар экан. Шунингдек, Уругвай терма жамоаси ҳар бир вазиятдан максимал даражада фойдаланишга ҳаракат қилар экан. Барибир уларнинг ўйин сифатлари юқори даражада эканлиги билан ажралиб туришди. Мен ҳам фаолиятим давомида биринчи марта мана шундай номдор ва кучли жамоага қарши ўйнадим. Шунинг учун Уругвайга қарши беллашув мен учун катта мактаб бўлди.
Истеъдодли футболчи билан суҳбатнинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишиб олишингиз мумкин>>>
Фикрлар