Дахшатли жанг ўтказган Сен-Денининг ҳозирги аҳволи қандай?
Франциялик UFC жангчиси Бенуа Сен-Дени Ренато Мойканодан учралган мағлубиятидан сўнг қандай аҳволда эканини маълум қилди.
"Эҳтимол, ўша куни омадим келмади. Нима ҳам дердим, бу спорт. Унда ғалаба ва мағлубият доим ёнма-ён юради. Ҳозирда эса аҳволим анча яхши. Мени қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат", - деб ёзди спортчи Instagram саҳифасида.
Маълумот учун, Парижда ўтказилган "UFC Fight Night 243" турнирида Сен-Дени шифокорлар тавсиясига кўра жангни тўхтатишга мажбур бўлди. Натижада ғалаба Ренато Мойканога берилди.
Фикрлар