Даяна Ястремская иккинчи даврада ўйнайди

Украиналик Даяна Ястремская Лондон шаҳрида ўтаётган "Wimbledon" мусобақасининг биринчи даврасида тезкор ғалабани қўлга киритди.

Даяна мазкур босқичда италиялик Камила Жоржига қарши кортга чиқиб, якунда рақиби устидан ҳар иккала сетда бир ҳил 6:3 ҳисобида зафар қучди.

Шу тариқа "Катта дубулға" туркумидаги учинчи чемпионатнинг иккинчи даврасида Ястремская америкалик София Кенинга қарши кортга чиқадиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!