Де Брюйне бугун "Сити"га ёрдам беролмаслиги мумкин

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 2-туридан ўрин олган "Динамо" Загребга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин. Бу ҳақда BBC Sport нашри хабар бермоқда.

Айтиш керакки, бельгиялик футболчи АПЛнинг ўтган турида "Эвертон"га (1:3) қарши баҳсда 80-дақиқада захирага олинган эди. У жамоанинг бугунги машғулотларида иштирок этмаган.

Маълумот учун, де Брюйне жорий мавсум "шаҳарликлар" сафида жами 7 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 8 та голли узатмага ассистентлик қилишга эришди.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" - "Динамо" Загреб учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!