Де Брюйне "Челси"га қарши ЕЧЛ финалидан олдин нималар деди?

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне "Челси"га қарши бўлиб ўтадиган УЕФА Чемпионлар лигаси финал учрашувидан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Барчамизда мусобақа руҳияти етарли ва барчамиз ғалаба қозонишни хоҳлаймиз. Футболчи сифатида биз ушбу учрашув даражасини яхши биламиз.

Агар ғалаба қозонсангиз, сиз қаҳрамонсиз. Агар ютқазсангиз, омадсизга айланасиз. Турнирнинг ушбу босқичига қадар етиб келиш жуда яхши натижа. Аммо мағлубиятдан кейин буларнинг ҳеч бири ёдингизда қолмайди.

Финалга чиқиш клуб ва футболчиларнинг мақсадларидан бири эди. Жаҳоннинг энг юқори даражасига чиқиш катта шарафдир.

Ҳар ким узининг зиммасидаги масъулиятни яхши тушунади. Биз ўзимизнинг энг юқори даражамизни намойиш этишимиз лозим”, - деди бельгиялик футболчи.

“Манчестер Сити” ҳамда “Челси” ўртасидаги финал баҳси 29 май куни Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!