Де Брюйне: "Гвардиоланинг сўзлари менга ишонч ва куч бағишлаган"
"Манчестер Сити" клуби ва Бельгия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне "шаҳарликлар" устози Хосеп Гвардиола билан илк суҳбатини эслади.
"Биринчи бор гаплашганимиз ёдимда. "Евро-2016"дан қайтган вақтим эди, Пеп менга ростан зўр футболчи бўлишим мумкинлигини айтди. У мени жаҳоннинг энг яхши тўртта футболчисидан бири бўлишим мумкинлиги ҳақида гапирарди.
Мен эса ёш боладек унинг гапларига маҳлиё бўлиб қолгандим. Бу сўзлар менга ишонч ва куч бағишлаганди. Биз жуда яхши муносабат ўрнатганмиз, у футболни бошқача яхши кўради. Буни ҳамма ҳам тушуна олади, деб ўйламайман", - деди бельгиялик футболчи.
Фикрлар