Де Брюйне "Ман. Сити"нинг ушбу мавсумдаги мақсадларини айтиб ўтди

“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне ушбу мавсумдаги мақсадлари ҳақида ўз фикрини билдирди.

- Шуни айтишим лозимки, ушбу мавсумда тўртта турнирда (Чемпионлар лигаси, АПЛ, Англия Кубоги, Англия лига кубоги) ғалаба қозонишга уринамиз. Албатта, жамоа сони ва ўйинчилар сифатига қарамай, ҳамма турнирларда мағлубиятсиз ўйин кўрсатиш осон иш эмас.

Мавсум оралиғида, хозирги вазият, яъни жароҳатлар бўлиши мумкин. Ўйин сифатини инобатга олиб, биз курашишга таёрмиз, - дейди 26 ёшли футболчи ESPN FC нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, ушбу мавсумда де Брюйне 25та учрашувда майдонга тушиб, 7 марта рақиб дарвозасини ишғол этган ва 12та ассистентлик қилишга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!