Де Брюйне Саудия Арабистонига боришни хоҳламаяпти

Кевин де Брюйне Саудия Арабистони чемпионатида тўп тепмоқчи эмас. 

Аввалроқ, яқин шарқ клублари ёзда "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. 

"The Athletic" нашрининг хабарига кўра, 2023 йилда бельгиялик футболчига йилига 70 миллион евро маош таклиф қилишган, бироқ Кевин буни рад этган. Де Брюйне "шаҳарликлар" билан шартномани узайтирмоқчи, қолаверса, у фаолиятини манчестерликлар сафида якунлашга ҳам қарши эмас. 

Агар футболчи кетишига тўғри келса, бу МЛС чемпионати бўлиши кутилмоқда. 32 ёшли ҳавбек жорий мавсум АПЛда 7 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та голга ассистентлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!