Де Брюйне: У футболни ўзгартириб юборди

“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне “шаҳарликлар” бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳақида фикр билдирди.

31 ёшли бельгиялик футболчининг сўзларига кўра, испаниялик мутахассис футболни ўзгартирган, шу туфайли уни даҳо деб аташ мумкин.

“Унинг фалсафаси - имкон қадар кўпроқ тўпга эгалик қилиш ва яхши ўйнаш. У туфайли кўпчилик "Барселона" ва Кройффга ўхшаб ўйнай бошлади", - деди де Брюйне The Guardian нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, Гвардиола 2016 йилдан буён «Манчестер Сити»ни бошқариб келмоқда. У аввалроқ "Барселона" ва "Бавария"да ишлаган.

Испаниялик мураббий қўл остида “шаҳарликлар” тўрт марта Англия чемпиони бўлишди ва бир марта мамлакат кубоги соҳибига айланишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!