Де Бур Голландия терма жамоасида антирекорд қайд этди

  • 12 Nov 12:12
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Франк Де Бурнинг Голландия терма жамоаси бош мураббийи сифатидаги фаолияти омадсиз кечяпти.

Tecno

Сентябрда Рональд Куманнинг ўрнини эгаллаган 50 ёшли мутахассис ўтган давр мобайнида жами 4 та ўйин ўтказди ва унинг бошқарувидаги жамоа бирорта ҳам ғалаба қайд этмади.

Gracenote Live нашри тарқатган хабарга кўра, бу Голландия терма жамоаси тарихидаги антирекордга айланди. Боиси, бунга қадар ушбу лавозимда ишлаган барча мураббийлар кўпи билан дастлабки 3 та ўйинда ғалаба қозона олмаган.

Де Бурнинг Голландия терма жамоаси дастлаб Мексикага (0:1) ютқазиб қўйди, кейинроқ Босния ва Герцеговина (0:0), Италия (1:1) ва Испания (1:1) термалари билан дуранг ўйнади.

Comments

You must be logged in to commet!