Де Хеа Италия клуби билан келиша олмади

Айни пайтда эркин агент бўлиб турган Давид де Хеа фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин эди. Уни "Женоа" ўз сафига қўшиб олиш учун ҳаракат қилаётганди, лекин бу трансфер амалга ошмайди. 

Ди Марцио хабар беришича, томонлар маош борасида келиша олишмади ва Де Хеа эркин агент сифатида қоладиган бўлмоқда. Ҳозирча унинг кейинги манзили аниқ эмас. Агарда яхши таклиф тушмаса, Давиднинг футболчилик фаолиятини якунлаши борасида ҳам миш-мишлар йўқ эмас. 

Де Хеа ўтган йили ёзда "Манчестер Юнайтед" билан хайрлашганди. "Қизил иблислар" унинг ўрнига Андреа Онанани танлади. Шундан бери испаниялик посбон клубсиз қолмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!