Де Хеа ПСЖдан ўйлаб олиш учун вақт сўради

ПСЖ клуби ёзда шартномаси якунланадиган "Манчестер Юнайтед" дарвозабони Давид де Хеа билан алоқага чиқди.

MEN нашри тарқатган хабарга кўра 28 ёшли испаниялик посбон парижликлардан ўйлаб олиш учун бироз вақт беришларини сўраган. У якунланган оғир мавсумдан сўнг бироз ҳордиқ чиқармоқчи.

Маълумот учун, де Хеа жорий мавсум МЮ сафида жами 47та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 63та гол ўтказиб юборди, 10та ўйинда эса ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қола олди. Унинг трансфери эса 70 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!