Де Хеага АПЛ клубидан қизиқиш бўлмоқда
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ дарвозабони Давид де Хеа Англия Премьер-лигасига қайтиши мумкин. "Teamtalk" нашри хабарига кўра, испанияликнинг хизматларига Лондоннинг "Арсенал"идан қизиқиш бўлмоқда.
"Канонирлар" спорт директори Эду Гаспар Девиднинг номзодини жамоа бош мураббийи Микель Артетага таклиф қилди. Де Хеа келаётган ёзда клубини ўзгартириши мумкин бўлган Рамсдейл ўрнига номзод сифатида кўрилмоқда. Испаниялик посбон айни дамда жамоасиз бўлиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли кепер 2011 йилдан 2023 йилгача "қизил иблислар" шарафини ҳимоя қилган.
Фикрлар