Де Йонг: Месси гапирганда, диққат билан тингла!

“Барселона” хавбеки Френки де Йонг аргентиналик жамоадоши Лионель Мессидан бебаҳо тажриба олаётганини айтди.

“Аякс”да ва Голландия терма жамоасида мен майдонда умуман бошқа вазифани бажараман. Бу ерга ҳам мослашишим керак. Ҳозирча ҳаммаси яхши ва мен бу жамоада янада ўсишга эриша оламан. Агар Лионель Месси сен билан гаплашса ва маслаҳат берса, уни диққат билан тингла ва бундан фойдалан! Чунки, у – дунёнинг энг яхши футболчиси. Баъзан у қандай қадам ташлаш кераклигини ҳам ўргатади, мана шундай кичик нарсалар ҳам баъзан муҳим аҳамиятга эга бўлади”, - дейди 23 ёшли голландиялик футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!