Де Йонг охири ёрилди
Ярим ҳимоячи Френки Де Йонг "Манчестер Юнайтед" клубига ўтиш ниятида эмас.
"Diario Sport" нашри берган хабарга кўра, нидерландиялик футболчининг устувор вазифаси "Барселона"да қолиш ҳисобланади.
Унга "Юнайтед" варианти ёқимсиз бўлиб кўринмоқда. Бунга уларнинг ЕЧЛда ўйнамаслиги ҳамда Фергюсон кетганидан сўнг клуб муаммолар гирдобида қолиб кетаётгани сабаб бўлиши мумкин. Бундан ташқари, унинг севгилисига Барселона шаҳри ёқади.
У айни вақтда олаётган маошидан мамнун ва ўзини талаб даражасида ўйнаб беришга қодир, деб ҳисоблайди. "Кўк-анорранглилар"нинг МЮ билан ундан рухсатсиз олиб бораётган музокаралари Френкига ёқмаяпти.
Шунингдек, "Челси"га ўтиш варианти унга МЮ билан солиштирганда, анча яхшироқ ҳисобланади.
Фикрлар