Де Йонгга ўринбосар топилди

"Барселона"нинг нидерландиялик ярим ҳимоячиси Де Йонг жамоани тарк этиши мумкин. Унинг хизматларига "Манчестер Сити" қизиқмоқда. Агар Де Йонг Каталония клубидан кетадиган бўлса, Нико Гонсалес каталонияликларнинг асосий футболчисига айланиши мумкин.

"Mundo Deportivo" нашри хабарига кўра, "кўк-анорранглилар" устози Хави Эрнандес футболчининг мавсумолди савиясини кўриб, уни баҳоламоқчи. Гонсалеснинг ўзи жамоадан жой учун курашишга тайёр.

Нико ўтган мавсумда "Валенсия"да ижара асосида ўйнаганди. 21 ёшли ярим ҳимоячи 26 учрашувда қатнашиб, битта гол ва битта голли узатмага муаллифлик қилган. "Transfermarkt" унинг нархини 10 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!