Де Зерби: "Фати майдонга тушишга тайёр"

"Брайтон"ни олдинда АПЛнинг 5-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйин кутмоқда. Мазкур тўқнашув олдидан уюштирилган матбуот анжуманида "чайкалар" устози Роберто Де Зерби Ансу Фати ҳақда гапирди. 

"Фати майдонга тушишга тайёр. У "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинда дебютини амалга ошириши мумкин. Аммо мен футболчига катта босим юкламоқчи эмасман", - деди италиялик мутахассис. 

Маълумот учун, 21 ёшли вингер бир мавсумлик ижара асосида "Брайтон" таркибига келиб қўшилди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!