Дебютант жамоа футболчиси "Ливерпуль"ни кучайтиради

  • 12 август, 2020, 16:30
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
CHERY AUTO

Аслида “Брайтон”га тегишли бўлган Бен Уайт мавсумни ижара асосида “Лидс” жамоасида ўтказди ва Марсело Бьелса шогирдларининг премьер-лига йўлланмасини қўлга киритишига муносиб ҳисса қўшди.

Tecno

22 ёшли англиялик ҳимоячи ўз ўйини билан гранд клублар эътиборига тушди. Англия чемпиони “Ливерпуль” Уайт учун 20 миллион фунт таклиф қилмоқда.

“Брайтон” эса бу трансфердан яхшигина фойда қилмоқчи ва унинг нархини 40 миллион фунтга баҳоламоқда.

Бу суммани “Челси” тўлашга тайёр. Фақат бунинг учун “аристократлар” Антони Рюдигерни бошқа жамоага сотиб юбориши керак бўлади. Шунингдек, Фрэнк Лэмпард “Манчестер Сити” ҳимоячиси Жон Стоунз учун ҳам 20 миллион евро беришга рози бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!