Деклан Райс: "Бу ғалаба биз учун жуда муҳим эди"
"Арсенал" ярим ҳимоячиси Деклан Райс Англия Премьер-лигасининг 24-турида "Лидс" устидан қозонилган 4:0 ҳисобидаги ғалаба ҳақида фикр билдирди.
"Тўпчилар" шу тариқа чемпионатдаги уч ўйинлик ғалабасиз серияга барҳам берди.
— Охирги уч ўйинни ҳисобга олсак, бугунги кун қанчалик муҳим эканини яхши тушунардик. Бу биз учун жуда катта ғалаба.
Биз фақат ўзимизга боғлиқ жиҳатларни назорат қила оламиз ва ўйинларда ғалаба қозонишда, рақибларга босим ўтказишда давом этишимиз керак. Қандай якун топиши — вақт кўрсатади.
Ҳозирча Премьер-лигада пешқадаммиз ва Чемпионлар лигасида саккизта ўйиннинг барчасида ғалаба қозондик. Жорий ҳолатимиздан шикоят қилишга ҳожат йўқ. Жуда кучли позициядамиз ва таркибимиз ҳақиқатан ҳам юқори савияда эканини яхши биламиз.
Ҳар бир ўйин — кубок финали каби. Олдинда узоқ тўрт ой бор, аммо биз тайёрмиз. Шу руҳда давом этиб, бор кучимизни беришимиз керак, — деди Райс.
Фикрлар