Дель Пьеро:
Ads

Туриннинг "Ювентус" клуби афсоналаридан бири Алессандро Дель Пьеро собиқ жамоасининг бу мавсум Чемпионлар лигасидаги иштироки ҳақида ўз тахминини билдириб ўтди.

“Охирги йилларда “Ювентус” финалларда нисбатан кучлироқ бўлган жамоаларга ютқазди. Баъзан мухлислар ўз севимли жамоаларидан кўпроқ нарсани кутишади, якуний натижа эса уларни ғазаблантириши мумкин. Лекин, бу сафар “Ювентус” ушбу совринни қўлга киритади деб ўйлайман”, - дейди собиқ футбол юлдузи.

Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” жорий мавсум ЕЧЛнинг гуруҳ босқичида "Манчестер Юнайтед", "Валенсия" ҳамда "Янг Бойз" жамоаларига қарши кураш олиб боради.