Дембеле
Ads

Франциялик ҳужумчи Усмон Дембеле кеча “Барселона”нинг машғулотларида иштирок этмади.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича 20 ёшли футболчи ошқозонида оғриқ ҳис қилган ва шу боис машғулотларни ўтказиб юборишга мажбур бўлган.

Маълумот учун, ёзда “Боруссия” Дортмунддан “Барселона”га кўчиб ўтган Дембеле жорий мавсумнинг биринчи қисмини жароҳати сабаб деярли ўтказиб юборди. У ҳозирча Ла Лиганинг жами 8та учрашувида иштирок этган ва жамоасининг 2та голига ассистентлик қилишга эришган.