Дембеле
Ads

 “Боруссия Д” клуби ҳужумчиси Усмон Дембеле жамоани тарк этиши мумкинлиги тўғрисидаги хабарларга ўз муносабатини билдириб ўтди.

– Очиғини айтганда, мени ҳеч қандай миш-мишлар қизиқтирмайди, мен Дортмундда бахтлиман.  Мен “Ренн” дан “Боруссия”га ўз ихтиёрим билан кўчиб ўтганман.

Обамеянг ҳақида гап кетганда эса, унинг жамоада қолганидан хурсандман. У менга худди акадек бўлиб қолган, – дейди Дембеле Bild нашрига берган интервьюсида.

Қайд этиш лозим, аввалроқ, 20 ёшли футболчига "Барселона" қизиқаётгани тўғрисидаги хабарлар ОАВда оммалашган эди.

Минбар

Барча блоглар