Дембеле жароҳат олди — ЕЧЛ финали хавф остидами?
ПСЖ вингери Усмон Дембеле Лига 1'нинг 34-тур доирасидан ўрин олган “Париж”га қарши баҳснинг биринчи бўлимида жароҳат олди.
Футболчи ўйиннинг 27-дақиқасида алмаштирилди. Майдонни тарк этаётган вақтда у мушак қисмида ноқулайлик сезаётганини айтган, аммо жиддий эмаслигини таъкидлаган.
Маълумот учун, парижликларни энди фақат битта учрашув кутиб турибди. Жамоа 30 май куни “Арсенал”га қарши Чемпионлар лигаси финалида майдонга тушади

Фикрлар