Дембеле Куманнинг жаҳлини чиқаряпти
“Барселона” форварди Усмон Дембеле ҳамон тартиб-интизомни бузишда давом этмоқда.
Deportes Cuatro нашри тарқатган хабарга кўра, 23 ёшли франциялик футболчи жамоанинг бугунги машғулотларига 15 дақиқа кечикиб келган. Айтиш лозимки, бу унинг Рональд Куман бош мураббий бўлганидан буён машғулотларга иккинчи марта кеч қолиши бўлди. Голландиялик мутахассиснинг талабига кўра, “Барса” футболчилари машғулотлар бошланишидан 1 соат аввал қароргоҳга етиб келиши керак.
“Барселона” Ла Лиганинг илк турини “Вильярреал”га қарши ўтказди ва 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Усмон Дембеле эса, майдонда 20 дақиқа ҳаракат қилди.
Фикрлар