Дембеле сафга қачон қайтиши маълум

Дембеленинг навбатдаги жароҳати унчалик жиддий эмас.  

Эслатиб ўтамиз, француз футболчиси машғулотларда белидан жароҳат олган эди. АSнинг маълумотига кўра, 22 ёшли футболчи 2 ҳафтадан кейин сафга қайтиши мумкин.

Сўнгги бор Дембеле 27 ноябрда майдонда кўриниш берган эди.

У бу мавсумда "Барселона" сафида 9та ўйинда майдонга тушиб, бир марта рақиблар дарвозасига йўл топа олган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)